Жамият | 09:13 / 01.01.2016
6148
1 дақиқада ўқилади

Машҳур M.A.S.H. сериалида бош ролни ўйнаган АҚШлик актёр Уэйн Рожерс вафот этди

АҚШнинг M.A.S.H. сериалида “Овчи” лақабли Жон МакИнтайр исмли бош қаҳрамон ролини ижро этиш орқали машҳурликка эришган АҚШлик актёр Уэйн Рожерс 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда BNO News телеканали маълум қилди.

Актёр 31 декабрда зотилжам асоратлари сабабли вафот этди. Рожерс вакиллари унинг вафоти вақти ва жойи ҳақида маълумот беришмаган.

M.A.S.H. (Ҳарбий-дала госпитали) сериали Корея уруши вақтидаги Жанубий Кореядаги сайёр жарроҳлик госпиталидаги ҳарбий ҳаёт ҳақида бўлиб, 1972 йилдан 1983 йилгача давом этган. Сериал ҳанузгача юқори рейтингларга эга бўлиб, бутун жаҳон бўйлаб кўплаб телекомпаниялар томонидан эфирга узатилиб борилади.

Сериалнинг илк мавсумларидаги сюжетлар ҳарбий госпиталлар шифокорлари томонидан сўзлаб берилган реал воқеалар асосида олинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш