Жаҳон | 18:07 / 01.01.2016
4095
1 дақиқада ўқилади

Мюнхен полицияси теракт хавфидан огоҳлантирилди

Германиянинг Мюнхен шаҳри полициясига Янги йил байрами кунлари вақтида шаҳарда жангарилар томонидан терактлар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган. Бу ҳақда шаҳар департаментининг твиттери орқали хабар қилинган.

"Айни вақтда Мюнхенда теракт содир этишга тайёргарлик кўрилгани ҳақида гумонлар мавжуд. Илтимос, шубҳали шахслардан узоқроқ юринг ва йирик поезд бекатларига келмасликка ҳаракат қилинг", дейилган хабарда.

Бу таҳдид туфайли шаҳардаги икки темир йўл бекати эвакуация қилинган, поездлар бу бекатларда тўхтамасдан ўтган. Терминаллар кечаси ёпиқ туриши маълум қилинган.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, Германия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз ҳамкорлари томонидан йўлланган огоҳлантиришни қабул қилган. Бу огоҳлантиришда ИШИД жангарилари гуруҳи Германия жанубидаги шаҳарлардан бирига ҳужум қилишни режалаштиргани ҳақида айтилган. Маълумот берган давлатнинг номи айтилмаган. Бу ҳужум 7 кишидан иборат гуруҳ томонидан амалга оширилиши режалаштирилгани айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш