Жаҳон | 16:28 / 01.01.2016
4285
1 дақиқада ўқилади

Нил дарёсида паром чўкиши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди

Нил дарёсининг Миср ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида паром (солсимон ясси кема) ҳалокатга учради ва камида 18 киши чўкиб кетди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, бу воқеа Кафр аш-Шайх вилояти ҳудудида рўй берган. Вилоят губернатори маълумотига кўра, 22 киши минган паром Кафр аш-Шайхдан Бухайрага сузаётган бўлган.

Ҳодиса юз берган ҳудудда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

2015 йилнинг июлида Нилда икки қайиқ тўқнашуви туфайли 31 киши ҳалок бўлганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш