Жаҳон | 20:33 / 01.01.2016
3740
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Амстердам аэропортида британиялик эркак бомба портлатиши билан таҳдид қилди

Британиялик бўлган шахс Амстердамдаги Схипхол аэропортида бомба портлатиши билан таҳдид солди. Британия ахборот агентлиги бўлмиш Press Association берган маълумотга кўра, бошқа йўловчилар билан навбатда турган 29 ёшли эркак ҳибсга олинган.

Воқеа аэропортнинг учинчи терминалида содир бўлган. Эркак кийимлари орасида бомба яширинганини айтиб, қичқира бошлаган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, полиция уни қўлга олган.

Аэропорт матбуот хизматининг маълум қилишича, эркак айни дамда ҳибсда ушлаб турилибди. Схипхол аэропорти эса одатий режимда ишлашда давом этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш