Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон 2016 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқига раислик қилади
Қозоғистон 2016 йил 1 январдан Евроосиё иқтисодий иттифоқида раислик қилувчи давлат бўлди. Ташкилотнинг раҳбарияти ўзгариши ҳақидаги қарорни 2015 йил 21 декабрда ЕОИИ ҳайъати раиси Виктор Христенко маълум қилганди, деб хабар бермоқда «Казинформ» ахборот агентлиги.
Христенконинг айтишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашига бошчилик қилади.
Христенко 1 февралдан Евроосиё иқтисодий кенгашининг янги таркиби иш бошлашини айтди. Христенконинг таъкидлашича, ҳайъат ва комиссия бўйича изчилликнинг юқори даражасини таъминлаш мақсадида ўн аъзодан фақат икки нафари янги бўлиб, улар Арманистон ва Россия вакилидир.
Қозоғистон раислик қилувчи давлат лавозимида 2015 йил давомида ташкилотга бошчилик қилган Беларуснинг ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, ЕОИИ халқаро иқтисодий ташкилот бўлиб, унга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон киради.