Жамият | 10:48 / 01.01.2016
5118
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Миллий банки долларни сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги фарқни 6 тенге миқдорида белгилади

Қозоғистон Миллий банки валюталар айирбошлаш пунктларида хорижий валюталарни сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги фарқни оширди. Эндиликда долларни сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги энг катта фарқ 6 тенгени, евро ўртасидаги фарқ эса 7 тенгени ташкил қилади, деб хабар бермоқда nur.kz сайти.

Ушбу ҳужжат 2016 йилнинг 1 февралидан кучга киради.

Аввалроқ Қозоғистон Миллий банки долларни сотиш ва сотиб олиш ўртасидаги 2 тенге миқдоридаги фарқ сақланиб қолишини маълум қилганди.