Жаҳон | 00:39 / 01.01.2016
8589
1 дақиқада ўқилади

ТВ: Дубайдаги байрам тадбирлари меҳмонхонадаги ёнғин туфайли бекор қилинмайди

Дубай ҳукумати шаҳар марказидаги Address Downtown меҳмонхонасидаги ёнғин туфайли Янги йил байрами муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган байрам тадбирларини бекор қилмади. Бу ҳақда "Аль-Арабия" телеканалида маълум қилинган.

"Бу ёнғин байрам маросимларига таъсир кўрсатмайди", деган Дубай амирлиги фуқаролик мудофааси раҳбари, генерал-майор Рашид ал-Матруший.

Бундан олдинроқ, "Бурж Халифа" биноси ёнидаги Address Downtown меҳмонхонасининг 20 қаватида йирик ёнғин чиққани ва ундаги одамлар эвакуация қилингани ҳақида хабар қилинганди.

Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли 14 киши енгил тан жароҳатлари олишган.

Ўт ўчирувчилар ёнғиннинг 90 фоизини ўчириб бўлишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш