Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ван Гаал: «Суонси»ни енгишимиз шарт, акс ҳолда чемпионликдан умидни узсак ҳам бўлади
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гаал Англия премьер-лигасининг 20-тури доирасида «Суонси»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан журналистлар билан гаплашди.
«Биз «Суонси»ни мағлуб этишимиз шарт, акс ҳолда етакчилар билан фарқ ошиб кетади ва чемпионликни унутсак ҳам бўлади.
Албатта, ғалаба қозонган пайтингда ўзингни анча яхши ҳис қиласан. «МЮ»га ғалаба керак. Боиси, мавсум сўнгида биз пешқадамлар сафида бўлишни истаймиз, жадвал ўртасида эмас», — дейди ван Гаал.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» ҳозирда АПЛ жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа пешқадам «Арсенал»дан 9 очко ортда қолмоқда.
Ван Гаал: Фаолиятимнинг охиригача «Манчестер Юнайтед»да қолмоқчиман