Ўзбекистон | 10:34 / 01.01.2016
22615
1 дақиқада ўқилади

Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудида 2 марта зилзила содир бўлди

2016 йилнинг 1 январь кунида маҳаллий вақт билан соат 03:15да ва 08:26да Қирғизистоннинг Ўзбекистон чегарасига яқин ҳудудларида 2 марта зилзила содир бўлди.

"Тошкент" сейсмология маркази маълумотига кўра, биринчи зилзила маркази Бишкекдан 268 км, Андижондан 30 км масофада бўлган. Ер силкиниши кучи 5 балл бўлган, зилзила ўчоғи 40 км чуқурликда бўлган. Бу зилзила Андижонда 2 балл куч билан сезилган.

Янги йил тонгида юз берган иккинчи зилзила соат 8:26да қайд этилган. Унинг маркази Ўзбекистон ҳудудида бўлган (Тошкентдан 271 км, Андижондан 20 км масофада).

Бу зилзила кучи 4,3 баллни ташкил этган, зилзила ўчоғи 30 км чуқурликда бўлган.