Жаҳон | 09:09 / 02.01.2016
8230
3 дақиқада ўқилади

АҚШнинг собиқ элчиси: хорижда америкаликларни қотиллар деб ҳисоблашади

“АҚШ қурол-аслаҳа сотиш ва урушларни юзага чиқаришни тўхтатмагунча оламда тинчлик бўлмайди”, деб айтилмоқда Янги йил арафасида Pittsburgh Post-Gazette газетасида нашрнинг бош муҳаррири ёрдамчиси, АҚШнинг бир қатор давлатлардаги собиқ элчиси Дэн Симпсон томонидан чоп этилган мақолада.

“2015 йил якуни бўйича АҚШга нисбатан бўлган муносабатни таҳлил қилсак, мен шундай хулосага келдимки, биз ўз уйимизда ҳам, хорижда ҳам қотиллар миллати ҳисобланамиз. Бу сизга ёқадими-йўқми, биз ҳақимиздаги фикрлар шундай. Мен учрашган кўпчилик хорижликлар бизни телбалар деб ҳисоблайди. Деярли барча бизда дунё ҳамжамиятига хавфни кўради”, деб ёзмоқда собиқ дипломат.

“Хорижда бизни қотиллар деб ҳисоблашади. Бошқа давлатларга АҚШ унинг фикрича уларга мос келадиган бошқарув тузумини ўрнатиш ёки улар томонидан гўёки йўл қўйилган қоидабузарликларни баҳона қилиб, уларга бомбалар ёғдириш ёки уларнинг етакчиларини ўлдириш учун учувчисиз парвоз қурилмаларини юбориш йўли билан ўз тазйиқини ўтказишга қарор қилмасликлари учун тангрига илтижо қилишларидан бошқа илож қолмаяпти”, деб айтмоқда Симпсон.

Симпсон ўз сўзининг исботи сифатида Ироқ ва Афғонистондан бошлаб Ливия ва Ямангача бир қатор мисолларни келтириб ўтди. У Буюк Британия каби “АҚШнинг иттифоқчилари деб аталувчи баъзи давлатлар АҚШнинг қотилликка мойиллигини жиловлаб туриш учун унинг томонини олишига тўғри келади”, деб айтмоқда.

Унинг айтишича, қолган давлатлар, жумладан АҚШ ўз қурол-аслаҳасининг харидори сифатида мулозамат қиладиган Ҳиндистон у билан эмас, балки Россия билан иш кўришни афзал билади. Симпсоннинг АҚШнинг ички ишларидаги танқидий фикрлари мамлакатда қуролнинг эркин сотилиши ва “черков ва мактабларда” мунтазам равишда оммавий қотилликлар юз бераётгани билан боғлиқ.

Муаллифнинг фикрича, юқорида келтирилган барча офатларда авваламбор АҚШнинг “қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи саноати” ва унинг нуфузли тарафкашлари айбдор. Мақола “қўшинларни уйга қайтариш” чақиғири билан якунланган. “Биз буни қилмагунимизча, оламда тинчлик бўлмайди. Келинг, қотиллар бўлишда давом этмайлик", деб ўз сўзларини якунлади Симпсон.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш