Жаҳон | 20:31 / 02.01.2016
3851
1 дақиқада ўқилади

БМТ: 2015 йилда Ироқда қуролли ҳужумлар натижасида 7515 киши ҳалок бўлди

2015 йилда террорчилик ва қуролли ҳужумлар натижасида Ироқда 7,5 минг киши ҳалок бўлди. БМТнинг Ироқдаги миссияси (МООНСИ) келтирган ҳисоботда 2015 йилнинг декабрь ойида 980 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

"2015 йил бўйича ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳисоби 22 370 нафар кишини (7515 нафар ҳалок бўлганлар, 14855 нафар ярадор бўлганлар)" ташкил этади. Бу маълумотларни Al Arabiya телеканали тасдиқлаган.

"2015 йилнинг декабрь ойи бўйича тинч аҳоли вакиллари орасидан 506 киши ҳалок бўлган, 867 киши эса яраланган", - дейилади маълумотда. Кўпчилик қурбонлар Бағдодда қайд этилган — 261 киши. Ундан кейин эса ИШИд томонидан 68 киши ўлдирилган Найнава провинцияси туради.