Жаҳон | 15:38 / 02.01.2016
10292
2 дақиқада ўқилади

Дубайда ёниб кетган меҳмонхона фаолияти қайта тикланмаслиги мумкин

Дубай ҳукумати Янги йил байрами куни The Adress Hotel меҳмонхонасида чиққан кенг кўламли ёнғиннинг сабабларини ўрганмоқда. Бинонинг қайта тушиши, умуман олганда унинг келажаги ҳақидаги саволлар мавҳумлигича турибди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Emaar Properties компаниясининг маълум қилишича, зарар миқдори ва қанча одам эвакуатция қилингани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. "Меҳмонада тушган барча меҳмонларга бошқа меҳмонхонадан текин хоналар ажратилди, - деб маълум қилди Emaar Properties. – Ҳозирча ёниб кетган меҳмонхонанинг қайта ишлаши ҳақида аниқ фикрлар мавжуд эмас". Дубай ҳукумати бўлиб ўтган ушбу воқеага шарҳ беришни истамаган ва фақатгина воқеа тафсилотлари ўрганиб чиқилсагина якунда изоҳ беришларини айтиб ўтишган.

Ёнғинни бутунлай ўчириш учун бир кун вақт сарфланди. Шаҳар фавқулодда хизмати ёнғинни қўшни биноларга, масалан, меҳмонхона ёнида қад ростлаган кўнгилочар-савдо маркази бўлмиш Dubai Mall биносига ўтиб кетишини олдини олишган. Уларга баланд иморатларда чиқадиган ёнғинларни ўчиришга ихтисослашган германиялик ўт ўчирувчилар ёрдам берган.