Жаҳон | 00:33 / 02.01.2016
9812
2 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШнинг эҳтимолий санкцияларига жавобан 5000 км дан узоқроққа учадиган ракета яратади

Эрон агар АҚШ унга янги санкциялар киритадиган бўлса, 5000 км дан узоқроққа учадиган ракета яратади. Бу ҳақда қабул қилинувчи қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича кенгаши котиби Муҳсин Ризоийнинг Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга 1 январда юборилган мактубида айтилган.

“Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда келишувга эришиш ва Эроннинг уранни бойитиш қонуний ҳуқуқининг тан олиниши мақсадида минглаб центрифугалардан воз кечдик. Бироқ АҚШ Эронга янги санкциялар киритиши билан унга тарсаки билан жавоб берди. Умид қиламанки, сизнинг кўмагингизда Эрон ракеталари келажакда 5 минг км дан узоқроққа уча олади”, деб айтди Ризоий.

“Мудофаа қудратимизни оширганимиздан кейин, ракеталаримиз учиш масофаси 5000 км дан ошганда, унинг нишонга уриш ҳудудига АҚШнинг Диего-Гарсия базаси (Ҳинд океанида) ҳам киради, бу ердан Эрондаги Табасга қўниш учун самолёт ва вртолётлар парвоз қилган”, деб айтди Ризоий АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари махсус кучларининг Эронда 1980 йилда АҚШлик асирларни кутқариш бўйича омадсиз операциясини назарда тутиб.

Аввалроқ The Wall Street Journal Вашингтон Эрон ядровий дастурига жавобгар тузилмалар билан алоқадорликда гумон қилинган Эроннинг бир қатор жисмоний ва юридик шахсларига яқин орада санкциялар киритишини маълум қилган. Эрон Ташқи ишлар вазирлигида бундай чоралар “бир томонлама, асоссиз ва ноқонуний” деб аталган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш