Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:22 / 02.01.2016
8741
1 дақиқада ўқилади
Эрон имомнинг қатл этилиши сабабли Саудия Арабистонига норозилигини билдирди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги ишончли вакилини чақиртириб, унга шиа имоми Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши бўйича норозилигини билдирди, деб хабар бермоқда “Аль-Маядин” телеканали.
Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги террорчилик ва унга ундаш учун судланган 47 кишига нисбатан ўлим жазосини амалга оширишни эълон қилди. Вазирлик берган хабарда шиа имоми ҳам қатл этилганини кўрсатган.
Аввалроқ Саудия Арабистонидаги шиалар имомнинг қатл этилишига қарши норозилик билдираётгани маълум қилинганди.