Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги йил кечасида Францияда 804та автомобиль ёқиб юборилган
Францияда Янги йил кечаси давомида безорилар томонидан 804 та автомобиль ёқиб юборилган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Бернар Казнев маълум қилди.
Казневнинг айтишича, бу кўрсаткич ўтган йилдаги шу вақтдаги кўрсаткичдан 14,5 фоизга камроқ бўлди. 2014 йилда Янги йил кечаси 940 та машина ёқиб юборилганди.
Вазирнинг таъкидлашича, шу билан бирга қўлга олинган безорилар сони икки баробарга ошди ва 622 нафарни ташкил қилди. Улардан 368 нафари вақтинчалик ҳибсга олинди.
Францияда Янги йил кечаси Париждаги терактлардан кейин киритилган фавқулодда вазият тартибида ўтди. Шаҳарлар кўчаларида 10 минг ҳарбий, бир неча минг полициячи ва жандармлар навбатчилик олиб борган.