Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги ҳарбий авибазадаги отишма натижасида 4 нафар жангари йўқ қилинди
Жангарилар Ҳиндистон шимолидаги Патханкот шаҳрига жойлашган ҳарбий авиабазага қуролли ҳужум уюштиришди. Бу ҳақда ANI агентлигининг твиттерида хабар берилган.
Келиб чиққан отишма вақтида 4 нафар жангари ва 2 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
"Жангарилар ва хавфсизлик хизмати кучлари вакиллари ўртасидаги отишма якунланди. Ҳудуд ҳали тозаланмаган", дейилади хабарда.
The Times of India хабарида айтилишича, ҳудуддаги отишма 4 соат давом этган.
IBNLive нашри жароҳатланган бир ҳарбий шифохонага олиб кетилганини маълум қилган.
Манбаларнинг ёзишича, бу жангарилар гуруҳи 3 кун олдин Покистоннинг Баҳавалпур шаҳридан ўтиб келишганди.
РИА Новости бу гуруҳ Калашников автоматлари билан қуролланган ҳолда 2 январь куни маҳаллий вақт билан соат 03:30да Патханкот шаҳридаги ҳарбий авибазага ҳужум қилгани, улар база ичига кириш учун олиб қочилган полиция автомобилидан фойдаланишгани ҳақида хабар берган. Улар билан отишмада Ҳиндистон Миллий хавфсизлик хизмати гвардиясининг 50 нафар аскари иштирок этган.
