Жаҳон | 11:48 / 02.01.2016
6596
2 дақиқада ўқилади

Ливанда қор ёғиши туфайли кўплаб одамлар мураккаб шароитларда қолмоқда

1 январда қор ёғиши оқибатида Ливаннинг тоғли ҳудудларида автомобиль алоқаси фалажланиб қолди. Daily Star газетасининг электрон версиясида маълум қилинишича, қор денгиз сатҳидан 700 м пастроқда жойлашган ҳудудни қоплаган. Аҳолига йўл музлаши сабабли ўз уйларида қолиш тавсия қилинмоқда.

Жандармлар Дахр-ал-Байдар тоғли давони орқали ўтувчи Байрут-Дамашқ стратегик шоссеси бўйича атротранспорт ҳаракатини ёпиб қўйишди. Қутқарувчилар ўз автомобилларида тоғларда қолиб кетган 700 кишини қор тутқунлигидан чиқариб олишди.

“Владимир” номли арктик циклони Ливаннинг жанубида жойлашган Тирнинг соҳилбўйи туманларида тошқин келтириб чиқарди. Бунинг оқибатида бир неча турар жой мавзелари сув остида қолди. Кучли шторм туфайли Сайд порти ёпилди.

Бу орада БМТ инсонпарварлик агентликларида Ливаннинг шимоли ва шарқида жойлашган суриялик қочқинлар лагерларидаги вазият ташвиш уйғотмоқда. Тўфонли шамоллар у ердаги чодирларни учириб юбормоқда, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши одамларнинг ҳаётига хавф солмоқда.

Шунингдек, Бека водийсига олиб борувчи тоғли давонлардан ўтувчи йўллар тўсилиб қолган, у ерга ичимлик суви, озиқ-овқат, мазут ва иссиқ кийимларни етказиш мураккаблашган. Ливан тоғларининг шарқий тизмасидаги вақтинчалик бошпаналарда яшаётган 400 минг киши қор офати тутқунлигида қолди.