Жамият | 11:35 / 02.01.2016
11060
1 дақиқада ўқилади

"Ўзбекистон" телеканалида сиёсатчилар ва маданият ходимлари иштирокида янги йил базми ўтказилди

Ўзбекистон МТРК "Ўзбекистон" телеканали ижодкорлари бу сафар ҳар йилгиданда ўзгача, энг замонавий юқори технологиялар ёрдамида сенаторлар, депутатлар, шунингдек, фан-таълим, маданият спорт соҳасининг энг кўзга кўринган намояндалари ҳамда машҳур санъаткорлар иштирокида янги йил байрам дастурини тайёрлаб, 31 декабрь куни кечки эфир соатларида намойиш этди.

Эл ардоғида бўлган 200дан ортиқ машҳурлар ташриф буюришган байрам оқшомини тасвирга олиш жараёнида замонавий лед электрон мониторларидан ва энг сўнгги русумдаги камера ва ёриткич , безак воситаларидан, медиятехнология ускуналаридан унумли фойдаланилган.

Қуйида байрам оқшоми тасвирга олиш жараёнлари акс этган фотолар билан танишиш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш