Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петр Чех "Арсенал" ҳимоячилари билан сўзлашиш учун 3та тилдан фойдаланишига тўғри келмоқда
"Арсенал" жамоасининг чехиялик дарвозабони Петр Чех жамоанинг жорий мавсумда чемпионлик учун имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Мен ҳамиша қайсидир жамоага ўтишдан олдин бу жамоа билан янги ютуқларга эришиш ҳақида ўйлаганман. Агар жамоанинг имкониятларига ишонмасам, уни танламаган бўлар эдим.
Мен футболни шунчалик завқ олиш учун ўйнамайман. Мен совринлар учун ўйнашни ёқтираман.
Менинг ҳисоблашим бўйича "Арсенал"даги савия катта ғалабалар ҳақида ўйлашга ва бу ниятга эришишга имкон беради. Умид қиламанки, биз мавсум якунида чемпионликка эришамиз. Бу оғир ва узун йўл бўлади. Лекин мен жамоамизнинг бу йўлни муваффақият билан босиб ўтишига ишонаман.
Ҳозир "Арсенал"да муҳит ажойиб ва жамоа мавсум чемпионлиги учун асосий даъвогарлардан бири. Биз шу даражада қолишни ва ўз имконимиздан фойдаланишни истаймиз.
Жорий мавсум жуда қизиқарли ўтмоқда. Ҳар бир турдан кейин турнир жадвалидаги етакчи ўзгаради. "Арсенал" эса охирги ҳафталарда асосий етакчига айланди", дейди дарвозабон.
У интервью давомида жамоа ҳимоячилари билан 3та турли тилда гаплашишга тўғри келаётганини билдирди. У чех, француз, инглиз ва немис тилларини мукаммал билади.
Дарвозабон жамоанинг қанот ҳимоячилари Начо Монреал ва Ҳектор Бельерин билан испанчада, марказий ҳимоячи Лоран Косьельни билан французчада ва бошқа бир марказий ҳимоячи, германиялик Пер Мертезакер билан инглиз тилида мулоқот қилишини айтиб ўтган.
"Пер жамоа мудофаасини ташкил қилиш учун масъул. Лекин ҳимоячиларнинг ярми инглиз тилини ҳам, немисчани ҳам яхши билишмайди. Бундай вазиятларда Пернинг гапларини футболчиларга мен етказаман", дейди Чех Mirror нашрига.