Жаҳон | 18:51 / 02.01.2016
4660
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда қашшоқлар сони беш йил давомида 4,5 баравар камайди

Охирги беш йил давомида Қирғизистонда қашшоқлар сони 4,5 баравар камайган. Бу ҳақда Қирғизистон Меҳнат ва Ижтимоий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабарига асосланиб, sputnik нашри хабар берган.

2010 йилда Қирғизистонда давлат тўнтирилиши юз берган эди. Унинг натижасида собиқ президент Қурбанбек Бакиевнинг ваколати бекор қилнган эди.

“2010 йилда аҳолининг 5,3 фоизи қашшоқликда яшар эди. 2015 йилда эса фақат 1,2 фоиз аҳоли ночор аҳволда”, — деган матбуот хизмати вакили.

Унинг сўзларига қараганда республикада энг кам иш ҳақи ҳажми ҳам 20 фоизга ошди ва ҳозирги кунда 1466 сомни (20 доллар) ташкил қилади.

Давлат ушбу давр ичида кафолатланган ойлик даромад миқдорини ҳам 2 бараварга оширди. Бунинг эвазига кам таъминланган кўп болали оилалар “болалар ёрдам пули” олиш ҳуқуқига эга бўлади.

"Бугунги кунда, агар оиланинг ҳар бир аъзосига ойлик маош 810 сомдан кам миқдорни ташкил қилса, вояга етмаган болаларга давлат ёрдам пули белгиланади", деб изоҳлашган матбуот хизмати вакиллари.

Ушбу давр мобайнида қашшоқликда яшовчи қирғизистонликлар сони ҳам 33,7 фоиздан 30,6 фоизга камайди. Ҳозирги пайтда, Қирғизистонда қашшоқлик чизиғини белгиловчи энг кам даромад ойига 30 долларни ташкил қилади.