Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда маҳаллий полиция хизмати ишлашни бошлади
Қозоғистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 5 майдаги кенгайтирилган йиғилишида мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда маҳаллий полиция хизматини яратиш масаласини кўриб чиқишни буюрганди.
Қозоғистон ИИВда ушбу масала бўйича тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қозоғистон президенти маъмурияти томонидан, кейинроқ эса парламент томонидан қабул қилинди.
Конун лойиҳаси билан ички ишлар органлари маҳаллий полиция хизмати бошлиғи ва унинг ўринбосарининг маъмурий қоидабузарликларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллаш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган.
“Маҳаллий полиция хизматини яратиш ички ишлар органлари тузилмаларини оптималлаштириш ва унинг таркибига маҳаллий нозирлар бўлимлари, йўл-патруль хизмати, ювенал, табиатни кўриқлаш, аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш полицияси, қабул қилиш-тақсимлаш ва махсус қабул қилиш пунктларини бирлаштириш билан амалга оширилади”, деб тушунтирмоқда Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Қосимов.
Маҳаллий полиция хизмати ички ишлар органлари ягона тизимига киради, унинг ходимлари бошқа бўлимлар ходимлари каби бир хил ҳуқуқий мақом, жумладан хизматни ўташ шартлари, ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатларга эгалар.
Шунингдек, маҳаллий полиция хизмати бошлиқлари маҳаллий жамоатчилик – бир йилда камида икки марта акимат ва маслиҳатлар олдида ва йилига бир марта аҳоли олдида ҳисобот берадилар.