Жамият | 14:45 / 02.01.2016
11063
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида 47 киши терроризмда айбланиб, қатл этилди

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги терроризм билан шуғулланганлик ва уни рағбатлантиришда айбланган 47 кишига чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар тарқатган.

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, қатлга буюрилганлар орасида "Ал-Қоида" ташкилотининг Саудия Арабистонидаги бўлими етакчиси Фарис аз-Захрани ҳамда шиалар йўлбошчиси Нимр ан-Нимр номлари бор. Уларнинг иккиси устидан суд ҳукми 2014 йилда чиқарилганди.

Қайд этилишича, қатл этилган 47 кишининг аксар қисми 2003 йилдан 2006 йилгача бўлган муддат ичида Саудия Арабистонида амалга оширилган терактларга алоқадорлиги учун айбланган.

Эрон бундан олдинроқ, Саудия Арабистонида шиалар раҳнамоси қатл этилиши бу мамлакат учун қимматга тушиши ҳақида огоҳлантирганди.