Жамият | 16:23 / 02.01.2016
3298
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик сайёҳлар минган автобус Ҳиндистонда аварияга учраши натижасида 12 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида сайёҳлар минган автобус иштирокида йирик йўл транспорт ҳодисаси юз бериши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган ва 20 киши жароҳатланган.

ИАНС ахборот агентлиги маълумотига кўра, Барлампур округида автобус ва юк машинаси тўқнашган.

Ҳодиса туфайли ҳалок бўлганлар юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчилари бўлишган. Автобусда 20 нафардан ортиқ хитойлик сайёҳлар бўлишган ва улар турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

Авария сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бу тўқнашувга йўлни қалин туман қоплагани сабаб бўлган.

Қайд этиш керакки, Ҳиндистон бу каби йўл транспорт ҳодисалари энг кўп рўй берадиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ҳар йили бутун дунё бўйлаб 150 мингга яқин киши йўл транспорт ҳодисалари туфайли оламдан ўтиши қайд этилган.