Жаҳон | 17:52 / 03.01.2016
5293
1 дақиқада ўқилади

АҚШ махсус кучлари Ироқда ИШИДнинг 15 жангарисини йўқ қилди

Америкалик махсус хизматлар Ироқнинг шимолидаги Мўсул шаҳри атрофида ўтказилган амалиёт чоғида ИШИД аъзолари бўлган камида 15 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда вазиятда хабардор бўлган манбага асосланиб, Alsumaria телеканали хабар берган.

"Америкалик махсус кучлар Мўсул шаҳри атрофида жойлашган Изхилия қишлоғида тўхтади. Бу ерда ИШИД жангарилари билан тўқнашув рўй берди ва улардан 15 нафари ўлдирилиб, 11 нафари қўлга олинди. Асирлар орасида гуруҳ бошлиғи ҳам бор", дейди манба.

Унинг қўшимча қилишича, ўзаро отишма 1,5 соатга яқин вақт давом этган. Америкалик ҳарбийлар томонидан қурбон берилмагани айтилган.

Маълумот учун, Мўсул шаҳри 2014 йилнинг июнидан бери ИШИД назоратида бўлиб турибди.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Ар-Рамадидан кейин 2016 йилда бу шаҳар ҳам озод қилинишига ваъда берган.