Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёд ва Теҳрон ўзаро низони кучайтиришни истамасликларини билдирди
Саудия Арабистони ва Эрон Ташқи ишлар вазирлари Австрия ТИВ раҳбари Себастьян Курцга 2 давлат ҳам саудияликларнинг 47 маҳбусга чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этиши ортида юзага келган зиддиятни ривожлантиришга талабгор эмасликларини маълум қилишган.
"Икки давлатнинг ташқи ишлар бўйича вазирлари икки томон ҳам эскалациядан манфаатдор эмаслигини билдирди", деган австриялик вазир.
Бундан олдинроқ, Австрия ва Франция томонларни Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл этилиши билан боғлиқ ҳолда юзага келган эскалацияни тўхтатишга чақирганди.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Саудия Арабистони ИИВ 47 кишига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилгани, қатл этилганлар орасида мамлакатдаги шиалар хатиби Нимр ан-Нимр ҳам бўлгани ҳақида эълон қилганди.