Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 01:14 / 03.01.2016
5546
1 дақиқада ўқилади
Бразилияда қоя бўлаги уй-жойлар устига тушиб кетди
Бразилиянинг Вила-Велья шаҳрида қоя бўлаги турар-жойлар устига тушиб кетди, деб хабар бермоқдалар маҳаллий ОАВ.
Нохуш воқеа оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, 15 киши жабрланган, бироқ улардан кўпчилиги шифохонага боришни рад этган.
ОАВ маълумотларига кўра, 4 та уй бутунлай вайрон бўлган. 100 дан ортиқ оила эвакуация қилинган.
Воқеа туфайли шаҳарда фавқулодда вазият эълон қилинмоқчи.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш