Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда Янги йил кечаси ёниб кетган меҳмонхонани тиклашмоқчи
Дубайда Янги йил кечаси ёниб кетган Address Downtown номли 5 юлдузли меҳмонхона тўлиқ тикланади, деб айтди Emaar Properties қурилиш компанияси раиси Муҳаммад Алаббар.
Меҳмонхона 31 декабрда маҳаллий вақт билан 21:30 да ёниб кетган. Аланга 63 қаватли бинонинг 40 қаватини қамраб олган. Ёнғинни ўчириш учун 14 соат кетган, ёнғин сабаби ҳозирча номаълум. Ёнғин оқибатида 14 киши енгил, 2 киши ўртача жароҳат олган, уларнинг барчаси шифохонада қолмоқда.
“Биз меҳмонхонани аввалги кўринишига келтирмоқчимиз ва ҳаттоки ундан ҳам ўтказиб тикламоқчимиз”, деб айтди Алаббар.
Меҳмонхонани тиклаш муддатлари ҳозирча номаълум, айни пайтда унда терговчилар иш олиб бормоқдалар.
Алаббар маҳаллий ҳокимият ва фуқаролик мудофаасига ўз вақтида кўрсатилган ёрдам ва меҳмонхона мижозлари ва яқин орадаги одамларнинг хавфсизликларини таъминлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Меҳмонхонада турганларга бошқа меҳмонхоналардан хоналар берилган.