Жаҳон | 12:00 / 03.01.2016
3383
1 дақиқада ўқилади

Эрон ТИВ мамлакатдаги Саудия Арабистони дипломатик бинолари олдида тўпланмасликка чақирди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хусайин Жобир Ансорий Саудия Арабистонида шиалар хатиби қатли юзасидан мамлакатдаги қиролликнинг дипломатик бинолари олдида тўпланмасликка чақирди, деб хабар бермоқда Reuters.

«Ташқи ишлар вазирлиги вазиятнинг таранглигини тушунган ҳолда эронлик шиаларни мамлакатдаги Саудия Арабистонининг қироллик бинолари олдида тўпланмаликка чақиради», — деди у.
Унинг таъкидлашича, Саудия Арабистони дипломатик объектлари олдида амалга оширилган ҳар қандай агрессив хатти-ҳаракатлар қўриқчиларнинг қаршилиги билан кутиб олинади.