Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Саудия Арабистони элчихонасига ҳужум қилганлардан 40 нафарга яқини ҳибсга олинди
Полиция Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилганлардан 40 нафарга яқини қўлга олинган. Бу ҳақда эронлик журналист Содиқ Қурбоний ўз твиттери орқали маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, бу маълумот ҳукумат томонидан тақдим қилинган.
Бундан олдинроқ, Эрон диний раҳнамоси оятуллоҳ Хаманеи Саудия Арабистони қатл этилган шиалар хатиби Нимр ан-Нимр туфайли "илоҳий қасос"га йўлиқиши ҳақида айтганди. У саудияликларнинг ҳаракатини "сиёсий террор" деб баҳолаган.
Ўз навбатида БМТ бош котиби Пан Ги Мун ҳам Саудия Арабистонини бу қатл учун қоралаган.
Нимр ан-Нимрнинг қатлидан норози бўлганлар Теҳрон шаҳридаги Саудия Арабистони элчихонасига ҳужум қилишганди.