Жаҳон | 15:39 / 03.01.2016
6446
1 дақиқада ўқилади

Ироқда ИШИД жангарилари АҚШнинг собиқ ҳарбий базасига ҳужум қилиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Ироқнинг Тикрит шаҳрида америкаликларнинг «Кэмп Шпейхер» номли собиқ ҳарбий базасига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақида Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, ИШИДнинг 5 нафар жангариси амалга оширган ҳужум натижасида камида 15 нафар ироқлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва 22 нафарга яқини жароҳатланган.

Манбанинг айтишича, ҳужумни автомобилда базага кириб келган 2 жангари бошлаган. Яна 3 нафар жангари база яқинида бомба портлатиб, сўнг отишма бошлаган.

Бу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.