Жаҳон | 08:14 / 03.01.2016
5172
1 дақиқада ўқилади

Мексикада Темиско шаҳри мэри ўз лавозимига ўтиргандан кейин бир кун ўтиб ўлдириб кетилди

Мексиканинг Темиско шаҳри мэри Гисела Мота ўз лавозимига ўтиргандан кейин бир кун ўтиб ўлдириб кетилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Хабарда айтилишича, Мота 2016 йилнинг 1 январь куни ўз мажбуриятларини расман бажаришни бошлаган, 2 январда эса ўлдириб кетилган.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. ОАВларда айтилишича, мэрнинг квартирасига 4 нафар қуролланган номаълум эркак ҳужум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик жиноий гуруҳларнинг фаолияти билан боғланган.

Воқеа жойида терговчилар ишламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш