Жаҳон | 14:26 / 03.01.2016
7909
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: КХДР водород бомбасини синовдан ўтказиши мумкин

КХДР ўз ҳудудидаги Пунгё-ри майдонида водородбомбасини синовдан ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Ренхап агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг гувоҳлик беришича, Корея Республикаси кимёвий, биологик ва радиологик мудофаа бошқармаси маълумотларига кўра, Пхеньян ядро қуролини синовдан ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳатто юқори технологияли ядро қуроли учун зарур бўлган тритийни ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган.

"Биз Пунгё-ри майдонидаги ерости туннели ядро қуролини синовдан ўтказиш мақсадида қурилганини инкор эта олмаймиз. Пхеньяннинг ядро технологияси соҳаси доирасида тадқиқотлар ўтказиши бундан далолат бериб турибди", - деб Жанубий Кореянинг кимёвий, биологик ва радиологик мудофаа бошқармаси сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.