Жаҳон | 14:41 / 03.01.2016
15856
1 дақиқада ўқилади

Россия ИШИД хавфи туфайли Тожикистондаги ҳарбий базаси жанговар тайёргарлигини оширди

МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти директори Александр Стерникнинг маълум қилишича, Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасининг жанговар тайёргарлиги оширилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида ИШИД хавфи туфайли Россия ушбу мамлакатда ҳарбий контингентини кенгайтиришни режалаштирмаяпти.
Стерник Москва ва Душанбе кучларидан вазият тақозосига кўра коалиция гуруҳи тузилишини истисно қилмади.
Унинг сўзларига кўра, Россия, шунингдек, Туркманистонга ҳам Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатажагини айтиб ўтган.