Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:01 / 03.01.2016
3794
1 дақиқада ўқилади
Россиянинг Ярославль вилоятида содир бўлган ёнғин туфайли 6 киши ҳалок бўлди
3 январга ўтар кечаси Россиянинг Ярославль вилоятидаги Рибинск туманида жойлашган Песочное қишлоғидаги турар жой биносида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин ёғоч уйлардан иборат кўп хонадонли уйда содир бўлган. Ҳалок бўлганларнинг 4 нафари болалар экани айтилган.
Ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинган. Бу ҳодиса туфайли уй бутунлай ёниб кетган.
Бу воқеа бўйича жиноий иш очилган.
Айни вақтда ҳудудда махсус гуруҳлар иш олиб бормоқда.