Жамият | 19:59 / 03.01.2016
16077
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 2 январь куни иссиқ ҳарорат рекорди қайд этилди

2016 йилнинг 2 январида Самарқанд шаҳрида 21,3 даража иссиқ ҳарорат кузатилди.

Ўзгидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, бу кўрсаткич Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткичга айланди.

Шу вақтгача қишнинг иккинчи ойидаги иккинчи кунда бу даражада иссиқ ҳарорат қайд этилмаганди.

Самарқандда бунгача 2002 йилнинг 2 январида қайд этилган 18,1 даража иссиқ ҳарорат энг юқори кўрсаткич сифатида ҳисоблаб келинар эди.

Маълум қилинишича, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида охирги йилларда янги йил байрами кунларида қайд этилган иссиқ ҳарорат 2010 йилда кузатилган, ўшанда, 2009 йилнинг 31 декабрида 18, 2010 йилнинг 1 январида эса 19 даража иссиқ ҳарорат рўй берган.