Жаҳон | 07:40 / 03.01.2016
7278
1 дақиқада ўқилади

Туркиялик хакерлар Россия алоқа вазирининг Instagram’даги саҳифасини бузиб киришди

Туркиялик хакерлар Россия алоқа вазири Николай Никифоровнинг Instagram ижтимоий тармоқдаги аккаунтини бузиб киришди.

Вазирнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида аккаунт Börteçine Siber Tim номли турк хакерлари гуруҳи томонидан бузиб кирилгани ҳақида маълумот жойлаштирилган. Саҳифада, шунингдек, бир нечта фотосуратлар, жумладан Туркия байроғи ва Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 самолёти суратлари инглиз ва турк тилларидаги ёзувлар билан чоп этилган.