Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири май ойида G7 аъзолари бўлган мамлакатларга ташриф уюштиради
Япония бош вазири Шиндзо Абэ 2016 йилнинг май ойида "Катта еттилик" (G7) мамлакатлари бўйлаб сафар уюштиради. Nikkei газетасида ёзилишича, Абэ 26-27 май кунлари Миэ префектурасидаги Сима шаҳрида ўтказилиши белгиланган саммитдан олдин ташкилот аъзолари билан бу саммит бўйича муҳокамалар ўтказиш учун турнега чиқади.
Япония ҳукуматининг фикрича, Абэнинг бу сафари майдаги саммитни ташкиллаштириш учун ижобий таъсир ўтказади.
Бундан олдинроқ, Абэ янги йил табригида Япония ўз зиммасига "халқаро майдондаги етакчилик" мақомини олишини айтиб ўтган, 2016 йил Япония учун "катта чақириқлар йили" бўлишини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 январидан “Еттилик гуруҳи”га (G7) раислик 2016 йилнинг январидан Японияга ўтади ва унга бош вазир Шиндзо Абэ раҳбарлик қилади.
Май ойида Симада ўтказиладиган саммит доирасидаги учрашувларда “еттилик” давлатлари вазирлари Японияда йил давомида учрашиб, 4та асосий йўналишдаги – халқаро иқтисодиёт ва савдо, сиёсат, дипломатия, иқлим ўзгариши ва энергетика ҳамда ривожланиш борасидаги масалаларни муҳокама қилишади.