Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ғаройиб жонивор” сурати ижтимоий тармоқларда баҳсларга сабаб бўлди
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари BuzzFeed порталида эълон қилинган фотосуратда қайси жонивор тасвирлангани тўғрисида баҳслашишмоқда.
“Бир оз олдин Instagram`га ғаройиб жонивор суратини жойлаштирган эдим. Унинг суратини бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам эълон қилдим. У нима, жин урсин”, - дейилади сурат изоҳида.
Суратда паҳмоқ жонивор тасвирланган бўлиб, айиқ боласи ёки кучукчага ўхшаб кетади. Айрим фойдаланувчилар уни Жанубий Америкада яшайдиган ноёб жонивор – чангалзор ити эканини маълум қилган.
Суратни жойлаштирган муаллифнинг қайд этишича, унинг биринчи манбасини топишга муваффақ бўлган. Унинг сўзларига кўра, биринчи фотосурат Reddit фойдаланувчиси томонидан эълон қилинган бўлиб, унда кимдир ушбу айиқчани кучукларни парваришлар марказига олиб келгани ёзилган.