Ўзбекистон | 22:13 / 04.01.2016
6514
1 дақиқада ўқилади

5 январь куни Фарғона водийсида қор ёғиши мумкин

5 январь, сешанба куни Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғонада вақти-вақти билан қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маркази хабар берган.

Хабар қилинишича, баъзи тоғли ҳудудларда ҳам қор ёғиши эҳтимоли бор. 5 январь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб туман тушиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кундузи шимолий ҳудудларда, марказий вилоятларда, шунингдек, Тошкент шаҳрида +2…+9 даража, водийда +5…+10 даража, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида эса +8…+13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

5 январь куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.