Жаҳон | 09:49 / 04.01.2016
3551
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик муносабатлар давом этишини зарур деб ҳисобламоқда

АҚШ Саудия Арабистонининг Эрон билан дипломатик муносабатларни узишига жавоб берар экан, қироллик вакилларини бу борада “ижобий қадам” ташлашга, муносабатларни яхшилашга чақирди. Бу ҳақда АМерика маъмурияти маълумотига таяниб, Reuters хабар бермоқда.

«Бизга Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик муносабатларини узмоқчи эканлиги ҳақидаги маълумот маълум», — деди Оқ уй вакили.

Обама маъмурияти манбасининг маълум қилишича, «дипломатик ишлар ва тўғридан-тўғри муносабатларни қийин вазиятда ҳам сақлаб қолиш зарур».