Жаҳон | 18:14 / 04.01.2016
3944
1 дақиқада ўқилади

БАА Эрондаги элчисини чақириб олади

Бирлашган Араб Амирликлари Эрон билан дипломатик муносабатларни қисқартиради ва Теҳрондаги элчисини ортга чақириб олади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатмоқда.

Шунингдек, БАА мамлакат ҳудудида ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлган эронлик дипломатлар сонини қисқартиради.

Бундан олдинроқ, Баҳрайн ва Судан Саудия Арабистонини қўллаган ҳолда, Эрон билан муносабатларини узиши ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 47 киши, шу жумладан, таниқли шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилганини эълон қилди.

Шундан сўнг Эрон ва Саудия Арабистони мамлакатлари ўртасидаги муносабат совуқлашди.

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Эрон билан дипломатик алоқалар бузилганини маълум қилди

Баҳрайн эронлик дипломатларга ўз ҳудудини тарк этиш учун 48 соат муҳлат берди

Судан Ар-Риёдга Эрон элчисини мамлакатдан чиқариб юбориши ҳақида хабар берди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш