Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир йил давомида яширин иш олиб борган самарқандлик жиноий гуруҳ устидан суд ҳукми эълон қилинди
Ўтган йилнинг май ойида Самарқанд шаҳар жиноий ишлар бўйича суди бир гуруҳ шахслар томонидан вилоят ҳудудида маълум бир вақтда гиёҳванд моддаларни ноқонуний ташиш ва уларни тарқатиш бўйича жиноий иш кўриб чиқилган эди.
Қора курсида Самарқанд, Оқдарё ва Ургут туманларида истиқомат қилиб келган ва чет эллик наркодиллерлар қурбонига айланган тўққиз нафар қуаро фуқаролар жой олди.
2014 йилнинг июнь ойи бошида Сафар ва Ғолиб (исмлар ўзгартирилган) Самарқанд шаҳридаги “Геофизик” маҳалласида яшовчи Ботирдан 10 грамм гиёҳванд моддаси олишади ва уни икки баравар қимматига пуллашади. Иккинчи сафар ҳам уларга омад кулиббоқди. Улар сафини кенгайтириш ҳақдабош қотиришди.
Сафар 2014 йилнинг февраль ойида муқаддам судланган Миннатиллони ўз сафига қўшиб олади. Энди уюшган жиноий гуруҳ гиёҳванд моддаларнинг кўпроқ партиясини талаб қилишади. Улар қолган фойдадан «Матиз», «Дамас», «Нексия» машиналари ҳамда қимматбаҳо буюмлар ва телефонлар сотиб олишади.
Миннатилло 2014 йилнинг июль ойида Ургут туманининг чегарага яқин жойида яшовчи Манноп Т га икки килограмм гиёҳванд модда буюртма қилади. Буюртма дарров амалга оширилади. 52 миллион сўмлик шартнома Миннатилло Арзиевнинг уйида амалга оширилади. Бир ойдан сўнг эса худди шу шахс билан 26 миллион сўмлик “иш қилинади”. Миннатилло қўлга киритган товарларини ўз “мижоз”ларига икки бараварга пуллайди.
Ушбу жиноий гуруҳ бир йил мобайнида 30 килограммга яқин гиёҳванд моддасини сотишга муваффақ бўлишади. Уларнинг жиноий ишлари Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан фош қилинади.
2014 йилнинг 25 октябрь санасида «Чўпонота» постида Сафар бошқариб кетаётган «Дамас» русумли автомашина тўхтатилади. Ҳайдовчининг кастюми чўнтагидан 12,11 грамм героин моддаси топилади. Шундан сўнг, жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинади. Тинтув ишлари давомида Миннатиллонинг уйидан сотиш учун сақланган 1603,98 грамм қуритилган, 318,1 грамм янги марихуана гиёҳванд моддаси ва бошқа гиёҳванд моддалари топилади. Жиноий гуруҳ аъзоларидан «Матиз», «Нексия», «Дамас» русумли автомашиналар, умумий қиймати 90 млн. сўм бўлган 7 та қимматли уяли алоқа воситаси ва 23 минг доллар ва 21 млн. сўм далилий ашё сифатида олиб қўйилади.
Самарқанд шаҳри жиноий суди томонидан Миннатилло А., Анзур О., Сайдулло А. 13 йилга, Адхам О., Пирмат Т., Ботир Н. 12 йилга, Сафар О. ва Ғолиб А. 8 йилга, Тошмирза Д. Эса 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.