Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ҲҲК Сурияда ИШИДнинг ракеталар ишлаб чиқарадиган марказига зарба берди
Франция ҳарбий самолётлари Сурияда ИШИД жангарилари бошқарилмайдиган ракеталар ишлаб чиқарган марказга зарбалар берди. Бу ҳақда Франция мудофаа маҳкамасининг сайтида хабар қилинди.
“Рейдни ракеталар билан таъминланган тўрт дона Rafale самолёти амалга оширди. Улар коалиция самолётлари билан биргаликда ҳаракат қилишди”, - дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, ракеталар ишлаб чиқарадиган марказ Алеппо шаҳридан бир неча километр масофада жойлашган бўлган.
Бундан аввалроқ эса АҚШ махсус қўшини аскарлари Ироқда 15 нафар ИШИД жангарисини йўқ қилгани тўғрисида хабар тарқатилган эди.