Спорт | 20:26 / 04.01.2016
3941
1 дақиқада ўқилади

Marca: "Реал" раҳбарияти шошилинч мажлис ўтказиб, Бенитесни ишдан бўшатиш масаласини муҳокама қилмоқда

"Реал" жамоаси раҳбарияти 4 январь кунининг иккинчи ярмида клуб офисида шошилинч мажлис ўтказади ва бош мураббийнинг келажаги масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берган.

Мадридликлар жамоаси президенти Флорентино Перес "Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес ва жамоа футболчилари орасидаги муносабат ёмонлашгани жамоа кўрсатаётган ёмон натижаларга сабаб бўлаётганидан хавотирланган.

Хабарда айтилишича, мажлис якунида Бенитес ишдан бўшатилса, жамоани айни вақтда "Реал"нинг ўринбосарлари бўлмиш "Кастилья" жамоасида мураббий бўлиб ишлаётган Зинедин Зидан бошқариб туради.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" охирги турда сафарда "Валенсия" майдонида 2:2 ҳисобидаги дуранг билан қайтганди.