Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари давлат органлари йиғилишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди
Ўзбекистон фуқаролари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ коллегиал йиғилишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунини амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ижроси тўғрисида”ги қарори билан давлат органлари йиғилишларида ахборот фойдаланувчиларининг иштирок этиш тартиби тўғрисидаги намунали низом тасдиқланди.
Унга кўра, давлат ҳокимияти органлари очиқ коллегиал тадбирларнинг ўтказилиш режаларини тегишли ва махсус ажратилган ўринларда жойлаштириши лозим. Режада кун тартиби, тадбирнинг ўрни ва вақти кўрсатилиши лозим. Эълон йиғилиш ўтказилишидан камида 3 кун олдин жойлаштирилиши керак.
Йиғилишда иштирок этишни истаган фуқаролар ариза билан мурожаат қилишади. Ариза кўриб чиқилиб, у йиғилишда иштирок этувчилар рўйхатига киритилади, бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.
Залда фуқароларга алоҳида жой ажратилади, агарда жой етмаса, улар видеоалоқа орқали йиғилишни кузатиш имконияти яратилган хонага кўчирилади. Раис томонидан йиғилиш очилгани эълон қилинганидан сўнг келганлар кечиккан ҳисобланиб, тадбирга киритилмайди.
Йиғилиш давомида фуқаролар савол билан мурожаат қилишлари мумкин. Тадбирни видеога олиш, суратга тушириш тақиқланади.