Технология | 12:08 / 04.01.2016
6054
2 дақиқада ўқилади

"Ўзбектелеком" 5 февралга қадар интернет яхши ишламаслиги ҳақида огоҳлантирди

"Ўзбектелеком" АК бир ой давомида, 2016 йилнинг 5 январидан 5 февралигача бўлган муддат мобайнида тақдим этиладиган интернет хизматларининг сифати ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

"Компания бир ой давомида ҳамкорлар тармоқларида профилактика ишларини олиб боради, шу боис мамлакат ҳудудида интернет фаолиятида маълум тўхташлар рўй бериши мумкин", дейилади “Ўзбектелеком” сайтида.

“Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси ўз тармоғи билан Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларини қамраб олган катта телекоммуникациялар оператори ҳисобланади.
Замонавий технологиялар асосида қурилган телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб, компания қуйидаги хизматларни тақдим этади: қайд этилган ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерлари каналларини ижарага бериш; халқаро ва шаҳарлараро алоқа; овозли алоқа ва маълумотлар узатиш барча хизмат турларини тақдим этиш; интернетга уланиш, видеоконференсалоқа ва бошқалар.

Бундан ташқари, компания давлат тузилмалари ва идоралари учун энг катта телекоммуникация хизматлари етказиб берувчи ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш