Жаҳон | 09:46 / 04.01.2016
5396
1 дақиқада ўқилади

Пушков: Саудия Арабистони ИШИДга қарши эмас, шиаларга қарши курашмоқда

Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Алексей Пушковнинг айтишича, Саудия Арабистони шиалар хатиби Нимр ан-Нимрни қатл этиш орқали "аксилшиа коалицияси"ни тузди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

"Саудия Арабистони бу шов-шувли қатл орқали ИШИДга қарши коалиция эмас, шиаларга қарши коалиция тузмоқчилигини кўрсатди. Фарқни сезиш қийин эмас", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ИИВ 2 январь куни 47 кишига тайинланган олий жазо ижро этилгани, қатл этилганлар орасида шиалар хатиби Нимр ан-Нимр ҳам бўлгани ҳақида эълон қилди.

3 январь куни эронлик намойишчилар Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонаси ва Машҳаддаги консуллиги биносига ҳужумлар уюштиришди.

Эрон полицияси бу ҳужумларда иштирок этгани учун 40 нафарга яқин кишини қамоққа олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш