Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда қирғиз миллий таомини ножоиз нарсага ўхшатган британиялик ҳимоя остига олинди
Қирғизистонда милиция ходимлари ўзининг Facebook`даги саҳифасида қирғиз миллий таомини отнинг жинсий аъзосига ўхшатган Британия фуқароси Майкл Макфитни ҳимоя остига олди. Бу ҳақда 4 январь куни K-News Иссиқ Кўл вилояти ИИБ маълумотига асосланиб хабар берди.
Милиция ОАВнинг Макфитни Австралия фуқароси экани тўғрисидаги хабарини инкор этди. Қайд этилишича, Бишкек аэропортида ушланган британиялик ҳозирча қамоққа олинмаган. “У Қоракўл (Иссиқ Кўл вилояти маъмурий маркази)даги меҳмонхонада яшамоқда ва Қумтор ишчилари унинг сўзларидан норозилиги сабабли ҳимоя остига олинган”, - деди ИИБдагилар.
Милиция маълумотига кўра, Макфит билан боғлиқ ҳодиса юзасидан материаллар тўпланган, бироқ унга нисбатан иш қўзғатилмаган. Бошқарма ходимлари сўзларига кўра, ҳужжатлар назоратчи органга тақдим этилган. “Агарда йиғилган материаллар бўйича прокуратура миллатлараро адоватни қўзғатиш мумкинлиги аниқланса, иш миллий хавфсизлик давлат қўмитасига тақдим этилади”, - дея қайд этди бошқармадагилар.