Жаҳон | 23:51 / 04.01.2016
10397
1 дақиқада ўқилади

Қутқарув нимчаларидан тасвирлантирилган улкан тинчлик рамзи (фото)

1 январь куни ўнлаб волонтёрлар ва ижтимоий ташкилотлар ходимлари ҳар куни минглаб қочқинлар келадиган Лесбос оролидаги водийга йиғилишиб, қутқарув нимчаларидан улкан тинчлик рамзини тасвирлашди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.

Ушбу рамз муҳожирлар томонидан Моливос қишлоғига ташлаб кетилган уч мингта қутқарув нимчасидан шакллантирилди.

“Чеагара билмас шифокорлар” ташкилоти ходимлари Greenpeace ходимлари билан биргаликда ушбу қирғоққа етиб кела олмаганлар хотирасига ушбу рамзни ифодалашганини айтиб ўтишди.