Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Бош разведка бошқармаси раҳбари Игорь Сергун оламдан ўтди
Россия Бош штаби разведка бош бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Игорь Сергун кутилмаганда 59 ёшида оламдан кўз юмди. Россия президенти Владимир Путин унинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирган.
"Ҳамкасблари ва унинг қўл остидагилари уни ҳақиқий мард ва ватанпарвар зобит сифатида билишарди. У тажрибали қўмондон ҳамда ҳамиша жанговар ҳарбий эди. Унинг профессионаллиги, ҳалоллиги ва тартиблилиги ҳурматга лойиқ эди", дейилади президент телеграммасида.
Путин марҳумнинг Суворовскийдаги гимназияда таҳсил олишидан Россия Бош штаби разведка бош бошқармаси бошлиғи лавозимигача бўлган ҳаёти ва фаолиятини эслаб ўтган ҳамда у ўз умрини ватан қуролли кучлари учун бағишлаганини эътироф этган.